#хайрия_акцияси

shokirjonov's profile picture

#Хайрия_акцияси Мураккаб операцияни бошдан кечирган 7 ёшли Зулфия Раҳматуллаеванинг тузалиши учун кўпчилик бўлиб, хайрия қилиб ёрдам бериб келмоқдамиз. Унинг отаси давлат идорасида боғбон бўлиб ишлайди. Зулфия 4 фарзанддан тўнғич қиз. Зулфия ёзда ўз уйида ўйнаб юрганда ҳовлида йиқилиб, бошидан қаттиқ жароҳат олган, унинг бошида гематома ҳосил бўлган ва сув йиғилган ва мураккаб операциядан муваффақиятли ўтган. Энди қизалоқ отаси ҳамроҳлигида Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказида режа бўйича навбатдаги даволаниш ва тикланиш босқичини ўташ учун Тошкентга борди. Қизалоқ қатъий тузалиш қолган. Зулфиянинг даволаниши ва дори-дармонлари, отаси билан Тошкентда яшаши учун унга яна ҳамюртларимизнинг ёрдами керак бўляпти. Бир даволаниш курси учун 10 млн сўмча маблағ зарур. Отаси 4 млн сўм отпускной пулларини олиб, қизини даволанишга олиб борган ва ҳамюртларимиздан умид қилиб турибди. Келинглар, Рўзаи Рамазон кунларида яна бир марта баҳоли қудрат қўллаб юборайлик. Хайриянгизни Зулфиянинг отаси Достон Ширинбоев номидаги карталарга ўтказиб беришингиз мумкин. HUMO: 9860060623354333 VISA: 4008470041255356

Shuhrat Shokirjonov

13,868 görüntüleme • 1 yıl önce

Daha fazla içerik yok.